Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спортчимиздан олтин медал «тортиб олинди»

Спортчимиздан олтин медал «тортиб олинди»

Аввалроқ каноэ слаломида эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритгани хабар қилинганди.

Афсуски, ҳакамлар ҳайъати спортчимизнинг медалини мезбонларга «олиб беришди». Хитойлик спортчига берилган жарима сониялари тўлиқ бекор қилинди ва унинг натижаси 98,20 сонияга ўзгартирилди.

Боз устига ҳакамлар аслида маррага 96,63 сонияда етиб келган Анвар Клевлеевга 2 сония жарима бали қўшиб берди. Натижада Анвар 98,63 сония натижа билан 2-ўринга тушиб қолди ва Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг