Англия чемпионатини Австралияда охирига етказиб қўйиш таклиф қилинди
Англия премьер-лигаси (АПЛ)нинг коронавирус пандемияси туфайли 13 март куни тўхтатиб қўйилган жорий мавсуми ўйинлари Австралия яшил майдонларида ниҳоясига етиши мумкин.
Яқинда АПЛ ва клублар вакиллари йиғилишиб, ўйинларни қай тариқа давом эттиришни муҳокама қилишди, деб ёзмоқда «The Sun».
Аниқлик киритилишича, футбол агенти Гэри Уильямс Англия чемпионатини дунёнинг энг чекка нуқталаридан бири — Перт шаҳрида (Австралия) давом эттириш таклифини илгари сурган. Унинг ишонч билдиришича, бу ерда футболчилар мавсумни хавфсиз ва қулай якунлашлари учун барча шароит бор.
Уильямснинг таклифини айрим инглиз клублари, ҳатто Австралия ҳукумати ҳам қўллаб-қувватлаган.
«Бу ер Австралия спорт оламининг юраги. Ҳавомиз мусаффо, иқлимимиз ажойиб. Чемпионат бизда давом этса зўр бўларди», — деди Ғарбий Австралия штати (Перт шу штатнинг пойтахти) сенатори Гленн Стерле.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter