Андрес Иньеста Япония клуби билан 90 миллион долларлик шартнома имзолади
«Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста расман Япониянинг «Виссел Кобе» клуби футболчисига айланди.
«Виссел Кобе» клуби раҳбари Хироси Микитани «Барселона» титул ҳомийси — «Rakuten»нинг эгаси ҳисобланади. Аввалроқ Иньеста «Виссел Кобе» билан 90 миллион доллар маошга эга уч йиллик шартнома имзолагани маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Виссел Кобе»да Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Лукас Подольски ҳам фаолият олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter