«Андижон» «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди
Бугун, 5 октябр куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финалида «Навбаҳор» ва «Андижон» жамоалари куч синашди.
Учрашувдаги илк голни 53-дақиқада Аброрбек Исмоилов киритиб, «Навбаҳор»ни олдинга олиб чиқди.
82-дақиқада андижонликлар ҳисобни тенглаштирди.
Асосий бўлимларда ғолиб номи аниқланмади. Иккинчи қўшиб берилган таймда «Андижон» футболчиси Маматказин дарвозани ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Икки дақиқадан сўнг Табатадзе ҳисобни тенглаштирди.
Драматик учрашувнинг 120+3-дақиқасида андижонликлар Владимир Бубанянинг голи эвазига ғалаба қозонишди. «Андижон» ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди!
Ўзбекистон кубоги
Финал
5 октябр, шанба
«Навбаҳор» — «Андижон» 2:3
Гол: 1:0 — 53 Исмоилов, 1:1 — 82 Тоиров, 1:2 — 116 Маматказин, 2:2 — 118 Табатадзе, 2:3 — 120+3 Бубаня.
«Навбаҳор»: 35. Санжар Қувватов, 8. Сияваш Ҳақназари, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 12. Саидазамат Мирсаидов, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 21. Гиорги Никобадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 8. Фарҳодбек Бекмуродов, 10. Илҳом Абдуғаниев, 13. Сардорбек Азимов, 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 21. Ислом Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 77. Рустам Турдимуродов.
Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Комилов (37), Жамшид Болтабоев (68), Одилжон Ҳамробеков (98), Леван Арвеладзе (104).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter