Алишер Усмонов бугун «Пахтакор»нинг ўйинига тушиши мумкин
Бугун Ўзбекистон Лига кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. АГМК ва «Пахтакор» ўртасидаги финал учрашуви «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:00да бошланади.
«Championat.asia» маълумотига кўра, мазкур баҳсни кўриш учун стадионга «USM Holdings» таъсисчиси, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов келиши кутилмоқда.
Кеча, 3 декабрь куни Алишер Усмоновга тегишли бўлган «Airbus A340-313» самолёти Мюнхендан Тошкентга учиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter