Алекс Фергюсон миясига қон қуйилиши сабабли шифохонага ётқизилди
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон миясига қон қуйилиши сабабли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Футбол клуби маъмуриятининг маълум қилишича, Фергюсон шифокорлар назоратида бўлиши керак.
Шотландиялик мураббий 1986 йили «Манчестер Юнайтед» га бой мураббий этиб тайинланган эди. 2013 йилга қадар Алекс Фергюсон қўл остида клуб 13 марта Премьер-лига чемпионлигини, икки марта УЕФА чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter