Акбар Жўраев Жаҳон кубогида мутлақ чемпион бўлди
Пхукет (Таиланд)даги жаҳон кубогида Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси илк медалларини қўлга киритди. Эркаклар ўртасида 109 килограммгача вазн тоифасида Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов кун қаҳрамонлари бўлишди.
Токио-2020 олимпия чемпиони Акбар Жўраев даст кўтаришда — 189 кг, силтаб кўтаришда — 227 кг, икки беллашув бўйича жами 416 кг натижа билан учта олтин медал соҳибига айланди.
Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда 170 кг натижа билан бронза медални қўлга киритди. Унинг силтаб кўтаришдаги 208 кг ва жами 378 кг натижаси мазкур йўналишларда медаллар олиши учун етарли бўлмади.
Аёллар ўртасида 87 килограммдан юқори вазн тоифасида беллашувларга киришган Турсуной Жабборова, афсуски, даст кўтаришда 119 килограмм натижа билан мусобақани тарк этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter