Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абрамовнинг «сюрприз»и. Ўзбекистон ЖЧ саралашини шармандаларча тарк этди

Абрамовнинг «сюрприз»и. Ўзбекистон ЖЧ саралашини шармандаларча тарк этди

ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичига мутлақо тайёргарликсиз борган Ўзбекистон турнирни эрта тарк этди. Терма жамоамиз ҳали ўз тарихида 2-босқичдаёқ ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолмаган эди.

Саудия Арабистони билан кечган ўйиндан кейин Вадим Абрамов жамоаси ушбу антирекордни муҳрлаб қўйди.

Муҳим учрашувга бош мураббий «сюрприз» тайёрлади. Тезкор саудияликлар ҳужуми учун тезлигини йўқотиб бўлган Одил Аҳмедов, ҳал қилувчи баҳсларда «қовун тушуриши» билан ёдимизда қолган Ашурматов жуфтлиги туширилди.

Қанот ярим ҳимояларида узоқ йиллардан бери терма жамоада ўйнамай келган Галиулин ва Зотеев пайдо бўлди.

Абрамов бу қарорлари билан саудияликларни «шокка» туширмоқчи бўлдими ёки ўзимизникиларними, аниқ бир гап айтиш қийин. Аммо ҳар қандай тактик «тентак» мураббий ҳам муҳим ўйинларга муқим таркибни тайёрлайди. Кўпи билан икки позицияда «сюрприз» қилади.

Аслида бу рақибни чалғитиш учун эмас, мураббийнинг қўлида аниқ режа ва шаклланган таркибнинг йўқлиги нишонаси экани биринчи дақиқаларданоқ билиниб қолди.

Бу нўноқлик эса шунчаки шармандали якун тақдим этди бизга.

ЖЧ-2022 саралаши. D гуруҳи. 10-тур

Саудия Арабистони — Ўзбекистон 3:0

Голлар: Ал Фараж (25, 33), Ал Ҳассан (52).

Саудия Арабистони — Муҳаммад Ал Овайс, Султон Ал Ғаним, Абдулла Маду, Йосир Аш Шахрони, Ҳассан Ат Тамбакти (Муҳаммад Ал Ҳабрани, 78), Салмон Ал Фараж,  Али Ал Ҳассан (Сами Ан Нажи, 54), Иброҳим Отайф, Ҳолид Аш Шаҳри (Фирас Ал Биракан, 64), Абдуллоҳ Ғариб (Сауд Абдул Ҳамид, 78), Муҳаммад Халил Ал Овайс.

Ўзбекистон — Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Одил Ҳамробеков (Икром Алибоев, 54), Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 80), Жалолиддин Машарипов, Олег Зотеев, Элдор Шомуродов, Вагиз Галиулин (Достон Ҳамдамов 54, Фарруҳ Икромов 80), Иброҳимхалил Йўлдошев (Ойбек Бозоров, 54).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг