500 дан ортиқ маҳаллада спорт майдончалари қурилади

Мўйноқ шаҳри, 2022 йил, май
Президент Шавкат Мирзиёев йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончаларини қуришга кўрсатма берган.
Айни пайтда маҳалладаги болалар учун спорт майдончалари етишмайди. Кўп болалар йўл бўйида, ўртасида ёки кўп қаватли уйларнинг орасида тўп тепишади.
Президент ёшларнинг спорт мактаблари билан қамровини 1,3 бараварга ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифасини қўйган. Бундан ташқари, 69 та тумандаги спорт мактабларида камида 20 та, 47 тасида 15 та, қолган 91 тасида 10 та олимпия спорт турларига тайёрлашни йўлга қўйиш топширилган.
«Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат. Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ишларни яхши бошлади. Бугунги селектордан айниқса туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари хулоса қилиб, оммавий спортни ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириши керак. Бу борада сўров доимий ва қаттиқ бўлади», деган президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter