Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2019 йилда энг кўп пул ишлаб топган спортчининг номи маълум бўлди

2019 йилда энг кўп пул ишлаб топган спортчининг номи маълум бўлди

Фото: «Yandex.ru»

«Forbes» журнали 2019 йилда энг кўп пул ишлаб топган спортчилар рейтингини чоп этди.

Рўйхатни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бошқармоқда. Аргентиналикнинг 2019 йилги даромади ​​127 миллион долларга баҳоланган.

Иккинчи ўринни «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду (109 миллион доллар), учинчи ўринни ПСЖ форварди Неймар (105 миллион доллар) эгаллади.

Месси тарихда илк бор мазкур рейтингга етакчилик қилмоқда.

Кўрсатилган қийматга спортчининг маоши, мукофот пуллари, бонус ва ҳомийлик шартномаларидан тушган даромадлари киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг