Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

17 ёшли истеъдодли футболчи чўкиб кетди

17 ёшли истеъдодли футболчи чўкиб кетди

Фото: «UzNews.uz»

6 июль куни соат 13:00 — 14:00 орасида 17 ёшли футболчи дўстлари билан Чимқўрғон сув омборига чўмилишга борган ва чўмилиш пайтида чўкиб кетган. Дўстлари унинг жасадини қирғоққа олиб чиққан. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимликдаги манбасига таяниб UzNews.uz хабар берди.

Аниқланишича, 17 ёшли йигит «Самарқанд» маҳалласида яшаган ва оилада ёлғиз ўғил бўлган. У яқинда 83-мактабни тамомлаган ва футбол бўйича туман терма жамоасининг энг истеъдодли вакилларидан бири бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг