Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 нафар боксчимиз чемпионлик учун рингга чиқади. Рақиблар аниқ

10 нафар боксчимиз чемпионлик учун рингга чиқади. Рақиблар аниқ

Бугун Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етади. Мусобақани эркаклар ўртасидаги финал баҳслари якунлаб беради.

Ушбу босқичга Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп спортчи билан етиб келган бўлиб, кун давомида 10 нафар спортчимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади.

Аҳамиятлиси, бугунги финалларнинг 7 тасида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаси вакиллари ўзаро тўқнаш келишади.

Тўлиқ жуфтликлар:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон)

-51 кг: Асилбек Жалилов - Марвин Табамо (Филиппин)

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон)

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон)

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Сомчай Вонгсуван (Таиланд)

-67 кг: Мужбилло Турсунов - Дулат Бекбауов (Қозоғистон)

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон)

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Диас Молжигитов (Қозоғистон)

-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Жинхианг Ванг (Хитой)

-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)

Эслатиб ўтамиз, куни кеча боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг