Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Захарова АҚШнинг айбловини мантиқсиз деб атади

Захарова АҚШнинг айбловини мантиқсиз деб атади

Мария Захарова

Фото: «Lenta.ru»

«АҚШ томонидан 13 нафар россияликнинг Америкадаги президентлик сайловига аралашуви тўғрисидаги айблов мантиқсиз ва АҚШ сиёсий доираларининг ҳақиқий юзини очиб беради». Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ махсус прокурори Мюллер Россиянинг 13 фуқароси ва учта компаниясини «АҚШга қарши фитна ва қаллоблик»да айблаб чиққанди.

«13 киши бутун бошли сайловга таъсир этиши жуда ғалати. 13 киши миллиардлаб долларлик бюджетга эга хавфсизлик кучларига қарши? Қанча махсус хизматлар, технологиялар ва ҳоказолар. Ҳа, ҳақиқатан ҳам мантиқсиз айблов», — деб ёзган Захарова «Facebook»даги саҳифасида.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг