«Хоразм – Тошовуз» чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим бўлди
Ашхободда «Тошкент» боғи очилганидан сўнг, шу ернинг ўзида «Хоразм – Тошовуз» чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим бўлди.
Чегараолди савдо зонаси икки мамлакатнинг чегарадош ҳудудида, «Шовот – Тошовуз» ўтказиш пункти ёнида қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 гектарни ташкил этади.
Бугун ушбу масканни барпо этишни ишларини давом эттириш ва унинг фаолиятини тартибга солиш бўйича баённома ҳам имзоланди. Ҳудудда савдо расталари, омборхоналар, контейнерлар учун майдончалар ва тадбиркорлар учун иш жойларидан иборат замонавий инфратузилма яратиш режалаштирилган. Ушбу савдо ҳудуди ўзаро савдонинг ошишига, бизнес алоқаларнинг фаоллашишига хизмат қилади.
Хоразм ва Тошовуз вилояти оқсоқоллари, мутасаддилар видеоалоқа орқали барчани ушбу воқеа билан табриклаб, қурилишни бошлашга рухсат сўради.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари бу хайрли ишга оқ фотиҳа берди.
Икки халқ дўстлиги ва фаровонлигига хизмат қиладиган яна кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилишига ишонч билдирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter