Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венгрия ташқи ишлар вазири ҳам республикамизга келади

Венгрия ташқи ишлар вазири ҳам республикамизга келади

2023 йил 9 феврал куни Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Питер Сиярто Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов билан учрашув, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, 7-9 феврал кунлари Словения Республикаси Бош вазири ўринбосари − ташқи ишлар вазири Таня Файон бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ташриф билан бўлиши маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг