Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ раҳбари Полшанинг янги элчисини қабул қилди

ТИВ раҳбари Полшанинг янги элчисини қабул қилди

25 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Полшанинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Радослав Грукни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва Ўзбекистон-Полша ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Мулоқот чоғида очиқ ва конструктив икки томонлама сиёсий мулоқотни давом эттиришнинг муҳимлиги қайд этилди. Шу нуқтайи назардан турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг