Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«The New York Times»: Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда

«The New York Times»: Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда

Фото: Valery Sharifulin/TASS, via Getty Images

АҚШнинг «The New York Times» нашри 2017 йил 27 ноябр куни «Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишни бошлагани таъкидланган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш шароитларни сезиларли даражада енгиллаштирган ўнта давлат қаторига киргани ҳақида хабар бериб, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминоти тизимига улаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларни қайд этди.

Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларининг қулайлигига баҳо берадиган «Doing Business» рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаб, Хитой ва Украинани ортда қолдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг