Сўхда камбағалликни қисқартиришга масъул мутасадди тайинланди
Сўх тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бӯйича биринчи ӯринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бӯлими бошлиғи тайинланди. Ушбу лавозимда Ботиров Мамуржон иш бошлади.
Ботиров Мамуржон Шокиралиевич - 1968 йил 29 июл куни Фарғона вилояти, Риштон туманида туғилган.
Меҳнат фаолиятини 1985 йили Сўх давлат хӯжалиги ишчиси вазифасидан бошлаган. 1986 -1987 йиллар - Фарғона шаҳар маиший хизмат уйи ишчиси, 1990 йили — «Ўзсабзавотнавуруғликлари» Сўх давлат хўжалиги Марказий аппарати статисти,1990-991 йиллар - Сўх давлат хўжалиги агрономи, 1991-1997 йиллар - Сўх туман Шахсий ёрдамчи хўжалик эгалари ассоциацияси раис ўринбосари, 1997-1998 йиллар - ушбу даргоҳ раиси,1998-2001 йиллар- Сўх туман Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси, 2002-2005 йиллар - Сўх туман Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси раиси, 2005-2017 йиллар - Сўх туман «Сўхсавдоинвест» МЧЖ бошқарув раиси, 2017 – 2020 йиллар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонаси мудири вазифаларида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter