Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон паспортини олганлар сони 203 нафарга кўпайди

Ўзбекистон паспортини олганлар сони 203 нафарга кўпайди

Фарғона вилояти Сўх туманида 2016 йил сентябрдан ҳозирга қадар фуқаролиги бўлмаган 203 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.

«30 йил аввал Қирғизистондан келин бўлиб тушганман. Шу кунгача «фуқаролиги йўқ шахс» мақомида эдим. Айни Рамазон ҳайити кунларида қўлимга Ўзбекистон фуқаролик паспортини олишим менга чексиз бахт ва қувонч бағишлади», деган Зангат маҳалласида яшовчи Марҳаматхон Шарипова.

Туманда ҳозирда фуқаролиги бўлмаган 26 нафар шахс қолган бўлиб, уларга ҳам жорий йил якунига қадар фуқаролик паспорти топширилиши айтилган.

Ўзбекистонда 1992 йилдан 2007 йилга қадар фуқаролик олган шахслар сони 480 нафарни ташкил қилган. 2007 йилдан 2016 йилгача эса бирорта шахс Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг