ШҲТ: Тошкентдаги учрашув бўйича якуний ҳужжатлар имзоланди
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлаётгани хабар берилган эди.
Ушбу йиғилиш якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланган. Булар қуйидагича:
- ШҲТ Котибиятининг ШҲТнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;
- ШҲТнинг 2018 йилги бюджети ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисоботи тўғрисида;
- ШҲТнинг 2020 йил учун бюджети тўғрисида;
-ШҲТга аъзо давлатлар ташқи аудиторлари комиссиясининг ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи органларининг молиявий-хўжалик фаолияти ташқи аудитини ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисида;
- ШҲТнинг доимий тузилмалари фаолиятини таржимонлик билан таъминлаш тўғрисида;
- Аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлиги дастурининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;
- ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
- ШҲТ давлатлари темир йўл маъмуриятлари ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида;
- ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида узоқ ва қишлоқларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тайёрлаш тўғрисида;
- ШҲТнинг иқтисодий таҳлил марказлари консорциуми регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
- ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-чи йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике;
- ШҲТ давлатлари ҳукуматлари ўртасида транспорт ташувларини бошқаришнинг интеграцион тизимини шакллантириш бўйича битим;
- ШҲТ давлатлари божхона хизматлари ўртасида миллий транзит тизимларининг ўзаро интеграцияси тўғрисида меморандум;
- ШҲТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида англашув меморандуми;
- ШҲТ Котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси ўртасида англашув меморандуми.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter