ШҲТ Самарқанд саммити санаси маълум бўлди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Бугун, 16 май куни Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Ўзбекистонга ташриф билан келган ШҲТ Бош котиби Чжан Мин билан учрашувда саммит масалалари кўриб чиқилган.
Учрашувда:
- Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш;
- жорий йилнинг май-сентябр ойларига мўлжалланган юқори даражадаги учрашувлар;
- 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик кўриш;
- ШҲТ фаолиятини янада ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш;
- бўлажак саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларни келишиш жараёнини тезлаштириш каби масалалар муҳокама қилинган.
Шунингдек, музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари, жумладан, Афғонистондаги мавжуд вазият ҳам кўриб чиқилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter