Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзодхон Қудратхўжа: «Номи сайлов, бир кишини сайлашга борардик»

Шерзодхон Қудратхўжа: «Номи сайлов, бир кишини сайлашга борардик»

Бугун Халқаро медиа-холда «Очиқлик ва ошкоралик – адолатли сайловларнинг муваффақиятли ва демократик ўтказилишининг калитидир» мавзусида мунозара сессияси ўтказилди.

Мунозара сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асад Ходжаев, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдуҳолиқов, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Марказий Сайлов коммисияси аъзоси Гулноза Исмоиловалар спикерлар сифатида қатнашишди.

Австриялик журналист Александр Вилгелм ҳам сессияда иштирок этиб, Ўзбекистон ҳақида китоб ёзаётганини маълум қилди.

«Ёшлигингда либерал бўлмаган бўлсанг, яшамабсан; агар кексайганда консерватив бўлмасанг, нодон экансан, дейишади. Ўзбекистонда эса бугун тескари жараён кетмоқда. Биз консервативликдан либериалликка қараб кетяпмиз. Ёдимда совет даврида ҳам сайловлар бор эди. Номи сайлов, бир кишини сайлашга борардик. Биз ўзгариш йўлидамиз ва муҳими бизда жараёнлар яхшиланиб бормоқда», — дейди Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа ўз хотиралари билан бўлишар экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг