Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда «Тошкент» боғини тантанали равишда очишди (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда «Тошкент» боғини тантанали равишда очишди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамроҳлигида Ашхободда «Тошкент» боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Боғ Туркманистон пойтахтининг Махтумқули шоҳкўчасида, гавжум масканда жойлашган. Уч гектар майдонда ландшафтли гулзорлар ташкил этилган, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари нусхалари барпо этилган.

Давлат раҳбарлари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Эзгу ниятлар ифодаси сифатида боққа дарахтлар экди.

Ўзбек ва туркман миллий куй-қўшиқлари ижро этилди. Президентлар шу ерда тўйини нишонлаётган ёш оилага бахт-саодат тилади.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари, Ашхобод жамоатчилиги вакиллари, ёшлар қатнашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг