Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокара ўтказди

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича, шу жумладан Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида мувофиқлашган ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг