Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев USAID делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев USAID делегациясини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)  администратори Саманта Пауэр бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Делегация Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг вазирлар даражасидаги тараққиёт масалалари бўйича учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турибди.

Конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда USAID билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш, таълим, «яшил» энергетика, агробизнес ва бошқа йўналишларда бир қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилгани ва давом эттирилаётганини таъкидлаш жоиз.

Суҳбат чоғида жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтган «С5+1» форматидаги давлат раҳбарлари саммитида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг