Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев май ойи охирларида расмий ташриф билан Қирғизистонга боради. Бу ҳақда қирғиз президенти Садир Жапаров Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан учрашувда айтиб ўтган.
Садир Жапаровнинг айтишича, олий даражадаги бўлажак учрашувлар ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичига олиб чиқади. Томонлар янги очилган ўзбек-қирғиз тараққиёт фонди келгусидаги муносабатларда кўприк вазифасини ўташини айтган. Фонд устав капитали 50 млн. доллар этиб белгиланган.
Шунингдек, ташриф давомида икки томонлама ҳамкорликка оид бир қатор муҳим ҳужжатлар ҳам имзоланиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter