Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда кутиб олинди (фото)

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига борди.

«Манас» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Қирғизистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг