Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига таъзия билдирди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президентига таъзия билдирди

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва қардош Озарбайжон халқига Боку шаҳрида рўй берган ёнғин натижасида кўплаб одамларнинг ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 март куни эрталаб Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги наркология диспансерида ёнғин юз бериши оқибатида 25 киши ҳалок бўлган эди. Мазкур иш бўйича текширувни шахсан мамлакат президенти Илҳом Алиев назоратга олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг