Шавкат Мирзиёев Нарендра Модига табрик йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модини ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табриклади.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қутловларда, жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклиги барча устувор соҳаларда изчил кенгайиб бораётгани қайд этилиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳамкорлигимиз келгусида ҳам дўст халқларимиз манфаатлари йўлида тараққий этиб боришига ишонч билдирилган.
Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон халқига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter