Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Россия» саммитида иштирок этди
Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Россия» саммитида иштирок этди.
Учрашувда давлат раҳбарлари – Владимир Путин, Қасим-Жомарт Тоқаев, Садир Жапаров, Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедовлар ҳам қатнашди.
«Марказий Осиё – Россия» форматидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон етакчиси минтақавий шерикликни кучайтириш мақсадида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter