Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Лукойл» асосчисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев «Лукойл» асосчисини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни «Лукойл» компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.

Учрашувда Россиянинг етакчи нефть-газ компаниясининг Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва нефть маҳсулотларини чакана сотиш тизимини ривожлантириш шулар жумласидан.

Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режалари юзасидан фикр алмашилди. Мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг