Шавкат Мирзиёев Гужарат бош вазири билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 октябрь куни Ҳиндистон Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани бошчилигидаги делегацияни қабул қилган.
Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган.
Биотехнологиялар ва агрокластерлар, тўқимачилик, фармацевтика саноати, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш, меҳмонхона инфратузилмасини бошқариш каби соҳаларда ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Келишувга кўра, Ўзбекистон ҳамда Гужарат штатининг етакчи компания ва ташкилотлари ўртасида самарали шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси” тез фурсатда ишлаб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter