Шавкат Мирзиёев Болгариядаги ҳалокат муносабати билан таъзия билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Своге шаҳри яқинида юз берган автоҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар вафот этгани муносабати билан Болгария Республикаси Президенти Румен Радевга ҳамдардлик билдирди.
Бугун, 26 август куни Болгариянинг Своге шаҳри яқинида сайёҳлар автобуси ва енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 27 киши оғир тан жароҳати олган, уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда.
Мамлакат бош вазири Бойко Борисов мазкур фожиа муносабати билан 27 августни мотам куни деб эълон қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter