Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахуд иштирокидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Парламентлар ўртасида фаол алмашинувларни ҳамда конгрессменлар вакиллик қилаётган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Кейинги йилларда икки томонлама муносабатларда эришилган юқори даража мамнуният билан қайд этилди. Самарали мулоқотлар кенгаймоқда, ўзаро ташрифлар амалга оширилмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йилда 53 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 20 фоизга ошди. Бозоримизда муваффақиятли фаолият юритаётган АҚШ компанияларининг сони ортиб бормоқда.

Мисол тариқасида «Silverleaf» компаниясининг Жиззах вилоятидаги агрокластерни ривожлантириш борасидаги сермаҳсул фаолияти кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган Ўзбекистон бўйича кокуснинг натижадор ишини юксак баҳолади.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, саноат ва юқори технологиялар соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

АҚШнинг ушбу ҳудудларидан ишбилармонлар делегацияларининг мамлакатимизга ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг