Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди
![Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди](https://static.xabaruz.com/crop/2/5/720_460_95_2525214479.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кобул ва Пули-Хумри шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Афғонистон халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 апрель куни Афғонистоннинг икки шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 57 олти киши ҳалок бўлди, 119 киши жароҳатланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter