Сенатор «Миллий тикланиш»ни судга бериши мумкин
Сенатор Мақсуда Ворисова «Миллий тикланиш» газетасини судга бериши эҳтимоли катта экани айтилмоқда.
Гап шундаки, «Миллий тикланиш» демократик партияси бош нашри бўлган газетанинг охирги сонида анонс берилган бўлиб, унда яқин келажакда: «ХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлари етакчиси Геннадий Зюгановга қандай «қариндош»лиги бор?» сарлавҳали мақола чоп этилиши билдирилган.
Аёнки, икки сиёсатчининг бир-бирига қариндошлиги йўқ. Буни сарлавҳадаги қариндош сўзи қўштирноққа олингани ҳам айтиб турибди. Бироқ мақолага ишланган коллаж М.Ворисовада жиддий норозилик туғдирган бўлиши мумкин.
Яна бир эҳтимолки, сарлавҳада ХДПнинг ўтмишига ишора бордай. Чунки, мазкур сиёсий институт собиқ Ўзбекистон коммунистик партияси тугатилганидан сўнг ташкил этилган. Мақсуда Ворисова эса айни пайтда ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter