Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рус ҳукуматининг бош маддоҳини қийнаб қўйибмиз» – Алишер Қодиров

«Рус ҳукуматининг бош маддоҳини қийнаб қўйибмиз» – Алишер Қодиров

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Россия пропагандаси намоёндаси Владимир Соловьев ва ўзбекистонлик бир «ватанпарвар»нинг ўзаро суҳбатига муносабат билдирди.

«Рус ҳукуматининг бош маддоҳини қийнаб қўйибмиз.

Саволлар ва таҳдидни қаранг:

- «Миллий тикланиш»ни ким молиялаштиради?

- Партия Россияга қаршими?

- Балки партияни Туркия боқаётгандир?

- Лотин алифбоси умуман керакми?

- Беларус кўп векторни «ўйнади» кўринг нима бўлди, Ўзбекистон мураккаб минтақада жойлашган...

Қизиқ, Россияда партиялар давлатдан маблағ олмайдими? Ёки Соловьёв қонунларни билмайдими?

Қизил майдонда ўзбек байроғини кўтарганлар бадарға қилинди, қонхўр мустамлакачи байроғини кўриб кўзимизга ёш келиши керакми? Жаҳон уруши бошқа масала, фашизмни енгиш учун фидо қилинган ўзбек жони Қодирий ва Чўлпон қони тўкилган байроқсиз ҳам қадрланади!

Украина ғийбатидан ортган Соловьёв асабини бузган бўлсак, демак тўғри йўлдамиз.

Умуман, нега булар совет байроғини ҳимоя қилишади? Байроқда нафақат ўзбеклар, рус зиёлиларининг ҳам қони борку?

Балки, мадҳиядек байроқни ҳам ўзгартиришмоқчидир?

Билганингизни қилинг, бизни тинч қўйинг! Ўзбек байроғи қиёматгача ўзгармайди!», деб ёзади Алишер Қодиров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг