Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ТИВ: «Сурияда халқаро ҳуқуққа ҳам ҳужум қилинди»

Россия ТИВ: «Сурияда халқаро ҳуқуққа ҳам ҳужум қилинди»

Фото: «Gazeta.ru»

Бугун, 14 апрель куни Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ ва иттифоқчиларининг Сурияга берган авиазарбасига муносабат билдирди. Бу ҳақда «Gazeta.ru»  ёзмоқда.

Унинг фикрича, нафақат Сурияга, балки халқаро ҳуқуққа ҳам ҳужум қилинган.

«Дипломатик нуқтаи назардан қараганда, АҚШ ва унинг иттифоқчилари нафақат Ер харитасида жойлашган бир ерга, балки халқаро ҳуқуқ тушунчаси, бутун халқаро алоқалар тизимига ҳам зарба беришди», — дея баёнот берган Захарова. 

Бироз аввал Трамп мазкур ҳужумлар асносида Россияга мурожаат билан чиқиб, русларни кимёвий қуролларни йўқ қилиш ҳақидаги ваъдани бажармаганликда айблаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг