Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ТИВ Ўзбекистон элчисини вазирликка чақирди

Россия ТИВ Ўзбекистон элчисини вазирликка чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон элчисини чақириб, унга норозилик билдирди.

Бунга Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжанинг баёноти сабаб бўлгани маълум қилинди. 

Шерзодхон Қудратхўжа блогер Кирилл Алтманга берган интервюсида ўзи яшайдиган мамлакат тилини билмайдиганларни «босқинчилар ёки аҳмоқлар» деб атаганди - у бу таърифни Карл Марксдан иқтибос сифатида келтирган.

Қудратхўжа ўз сўзларига мисол сифатида, жумладан, 1966 йилги зилзиладан кейин Тошкентни қайта тиклаш учун келган одамларга қаратди. Таъкидлаш керакки, танқид қилинган қатлам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари саналади. 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қудратхўжаевнинг баёнотлари «ўта ҳақоратомуз ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган шаклда» қилинганини айтди.

Қайд этиш жоизки, Россия ТИВ Ўзбекистон ҳақида нохуш гапларни гапирган Захар Прилепининг баёнотини унинг шахсий фикри дея изоҳ берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг