Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилади

Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилади

Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4-бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев республикага қилган ташрифи давомида маълум қилди.

"Таълим сифатини ошириш орқали Қорақалпоғистонда “инсон капитали”ни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Республика аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. Ана шу фарзандларимизнинг таълим-тарбияси, уларни энг замонавий ва талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун, зарур шароитлар яратилади.

Бу орқали, келгуси беш йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 71 фоиздан 87 фоизга етказилади.

Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4-бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда Қорақалпоғистонда жами 90 мингдан зиёд янги ўқувчи ўринлари яратилади. Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилади, 135 та мактаблар капитал таъмирланади ва тўлиқ жиҳозланади", - деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг