Қирғизистон ҳукумати Тўроғаси Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Д.Жумабеков Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
2017 йил 20 декабр куни Қирғизистон Республикаси Жўғорку Кенеши Тўроғаси Д.Жумабеков расмий ташриф билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча Достонбек Жумабеков бошчилигидаги делегация Самарқандда ҳам бўлди.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, меҳмонлар дастлаб Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтирилди. Шунингдек, Қирғизистон делегацияси вакиллари Ислом оламининг буюк вакили Имом Бухорий мақбарасини ҳам зиёрат қилдилар.
Делегацияга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев ҳамроҳлик қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter