Қатар амирининг давлат ташрифи якунланди
Кеча давлат раҳбарлари Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар. Бугун самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар, икки томонлама муносабатларни янги даражага олиб чиқишга келишиб олдилар.
Ташриф доирасидаги тадбирлар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий хайрлашдилар.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter