Путин ва Назарбоев телефонда мулоқот ўтказди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда «Kazinform» Оқўрда матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.
Мулоқотда Сочида 29-30 январ кунлари бўлиб ўтган Сурия миллий конгресси музокаралари муҳокама қилинган, Назарбоев Сурия муаммосини ҳал этишда Россиянинг кўмаги муҳим бўлганини алоҳида таъкидлаган. Шунингдек томонлар Евросиё иқтисодий иттифоқидаги иштирок ва ҳаракатлар масаласини ҳам муҳокама қилишган. Бундан ташқари, бир қатор маҳаллий ва халқаро масалаларга ҳам тўхталишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter