Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлар Хоразмда учрашишди (фото)

Президентлар Хоразмда учрашишди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизга келди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.

Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг