Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Вашингтондаги санъат галереясини кўздан кечирди

Президент Вашингтондаги санъат галереясини кўздан кечирди

Фото: President.uz

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида Вашингтондаги Артур Саклер галареясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси очилган эди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлатимиз раҳбари мазкур кўргазма билан танишди.

Ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси бўлган Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади.

Фото: President.uz

Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда.

Фото: President.uz

Шавкат Мирзиёев музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг