Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Cайлов олдидан Конституция ва айрим қонунларга ўзгартиш киритилади

Cайлов олдидан Конституция ва айрим қонунларга ўзгартиш киритилади

Фото: Озодлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Конун лойиҳаси билан назарда тутилаётган янгиликлар Марказий сайлов комиссияси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, шунингдек қатор мутасадди идора ва ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинган, шу жумладан 2020 йилнинг май-июнь ойларида лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилган.

Қонун лойиҳаси билан:

  • Ўзбекистон Конституцияси;
  • «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий Қонун;
  • «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонун;
  • Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилга ([email protected]) жўнатишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда президент сайловлари муддати икки ой олдинга сурилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг