Президент сайловига қанча пул ажратилиши маълум бўлди
Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлади. Бу ҳақда МСК матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» хабар берди.
Унга кўра, сиёсий партиялар кўрсатган номзодларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд 97 млн сўмдан ажратилади.
Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.
Йиғилишда сайлов учун ажратилган маблағларнинг аниқ ва манзилли сарфланиши назорат қилиб борилиши ва сайлов якунида иқтисод қилинган маблағлар давлат бюджетига қайтарилиши таъкидланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter