Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди

Президент қарори билан халқаро шартнома тасдиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–16-сон, 23.01.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган.

Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг