Президент Ўзбекистонда рўмолни ҳеч ким тақиқламаслигини айтди
Президент Шавкат Мирзиёев боксчилар билан учрашувида Ўзбекистонда рўмол ўрашга ҳеч ким тўсқинлик қилмаслигини айтган.
Жаҳон чемпиони Миразиз Мирзахалиловнинг онаси (рўмол ўраб сўзга чиққан) спортчилар учун яратиб берилган шароитларни айтиб, давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.
— Ижтимоий тармоқларда кўп-кўп масалалар кўтариляпти. Қандай ярашади ўзбекона рўмоллар, ўзбекона кийинишларимиз?! Мана шу туришингиз ҳақиқий ўзбек онаси тимсолидир, оналаримиз, сингилларимиз мана шундай юришига ҳеч ким ҳеч қачон қарши бўлмайди Ўзбекистонда.
Мана, ҳаммамизнинг бувиларимиз ўтган, ҳаёт оналаримиз бор. Уларнинг кийинишига қараб, ҳаммамиз ҳавас қиламиз. Мен ҳам шундай ўғил тарбиялаганингиз учун сиз билан кўришганимдан мен ҳам хурсандман. Сиз бахтиёр онасиз, мен сиз орқали бахтиёр президентман, — деган давлат раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter