Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент матбуот котиби иштирокидаги брифинглар қайта тикланди

Президент матбуот котиби иштирокидаги брифинглар қайта тикланди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги брифинглар қисқа танаффусдан сўнг қайта тикланди. Мулоқот вақтида бир қатор масалалар ОАВга маълум қилинди.

Хусусан, брифингда 18 июл санасида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида аҳолига бўлиб берилган экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш бўйича ўтказилган видеоселектор якунларига урғу берилди.

«Биласиз, ҳозир дунёда бўлаётган воқеалар сабабли товарлар етказиб бериш чекланмоқда. Давлатимиз раҳбари бу шароитда энг тўғри йўл – ички имкониятлардан тўла фойдаланиш эканини кўрсатиб берганди. Шунинг учун 80 минг гектар ғалла ва пахта майдонлари қисқартирилиб, аҳолига экин экиш учун берилган эди. Президентимиз йил якунигача 20 минг гектар, келгуси йилда яна 100 минг гектар ерни аҳолига тарқатиш бўйича кўрсатма берди. Бу халқимиз ризқ-рўзи учун қанча маҳсулот, қанча иш ўрнига замин бўлади», — деди Шерзод Асадов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг